Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобус ағдарилиши натижасида етти йўловчи жароҳатланди

Тошкентда автобус ағдарилиши натижасида етти йўловчи жароҳатланди

Фото: «Facebook / Водители Ташкента»

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 23 июль куни Юнусобод туманида яшовчи Б.К. бошқарувидаги «Исузу» русумли автобуси ТХАЙ кўчасида жойлашган «Роҳат» автосалони олдида йўл четига ағдарилиб кетган. Бунга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, транспорт ҳодисаси оқибатида етти нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган ва уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг