Тошкентда 2 та «Ласетти» лойга ботиб қолди
Жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 тезкор рақамига «Лассети» русумли автомашина ҳайдовчиси томонидан унинг автомашинаси Сергели тумани Чортоқ маҳалласи ҳудудида лойга ботиб қолгани туфайли ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Шунингдек, 15 февраль куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 тезкор рақамига яна бир «Лассети» русумли автомашина ҳайдовчиси томонидан унинг автомашинаси Сергели тумани Олмазор маҳалласи ҳудудида лойга ботиб қолгани маълум қилинган.
ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳар иккала вазиятда ҳам қутқарув отряди тезкорлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ёрдамида автомашина ҳайдовчисига ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter