Тошкентда 14 ёшли қиз бедарак йўқолди
2004 йилда туғилган, вояга етмаган Ғафурова Висола Равшан қизи жорий йилнинг 29 ноябрь куни тахминан соат 12:00 да Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек тумани Паркент кўчасида жойлашган қариндошининг уйидан чиқиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Ғафурова Висола Равшан қизи Тошкент вилояти Тошкент тумани Келес шаҳри 18-мактаб 8-синф ўқувчиси бўлган.
Белгилари: бўйи 150 см, сочлари узун ва ёрқин жигар ранг, гавда тузилиши ўртача. Кийимлари: қора пальто, қора шим ва мехли этиклар.
Тошкент шаҳар ИИББ ушбу қизнинг қаердалиги ҳақида маълумотга эга бўлганларни 102 рақами орқали хабар беришларини сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter