Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 1 ёшга тўлмаган қизча 15 соат операция қилинди

Тошкентда 1 ёшга тўлмаган қизча 15 соат операция қилинди

Ошқозон ости безидаги ўсимтани олиб ташлаш энг қийин жарроҳлик амалиётларидан саналади. Унинг мураккаблиги шундаки, операциядан сўнг беморда оғир асоратлар қолиши, ҳатто, ўлим ҳолатлари кузатилиши мумкин, дейилади ССВ хабарида.

Қайд этилишича, куни кеча пойтахтимиздаги Болалар Миллий тиббиёт марказида туркиялик моҳир жарроҳ билан ҳамкорликда мамлакатимизда илк бор ошқозон ости безидаги ўсимтани олиб ташлаш операцияси муваффақиятли бажарилди.

Ўн беш соатдан ортиқ давом этган амалиётдан сўнг ҳали бир ёшга ҳам тўлиб улгурмаган жажжи қизалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг