Тошкент вилоятида қулоқчинли пиёдани поезд босиб кетди

Жорий йилнинг 3 январь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани «Боёвул» маҳалласида яшаган Н.А темир йўл изи атрофида қулоғида қулоқчин тақиб чорва молларини боқиб юрган «Тўйтепа-Озодлик» йўналишидан келаётган юк поезди уриб юбориши натижасида вафот этди.
Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 6 январь куни ушбу маҳаллада бахтсиз ходиса муҳокамаси бўлиб ўтди.
Йиғилишда фуқароларга темир йўл атрофларида қулоқчинлардан фойдаланмаслик, йўловчи ва юк поездларининг хавфсиз ҳаракатланишини таьминлаш мақсадида темир йўл изининг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтмаслик, йўловчи поезд ойналарига тош ва бошқа бегона жисмларни отмаслик, темир йўл атрофида мол боқмаслик, темир йўл изларига бегона жисмларни қўймаслик, шунингдек бундай қоидабузарликлар учун амалдаги қонунчилигимизга асосан Ўзбекистон Республикаси Маьмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида жарималар белгиланганлиги ҳақида тушунтирилиб, темир йўл ҳудуди ўта хавфли ҳудуд эканлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter