Ўртачирчиқдаги ишлаб чиқариш корхонасида газ портлади: қурбон бор
5 декабрь, пайшанба куни соат 07:46 да Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани «Ким Пен Хва» МФЙ Қутб Юлдузи кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси маъмурий-хўжалик биносида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.
Чақнаш натижасида ёнғин содир бўлмаган.
Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
«Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев етиб борди ва унинг раҳбарлигида вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Шунингдек, ҳодиса жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ҳокимияти, Прокуратура, ИИБ, ССБ, «Ҳудудгазтаъминот» раҳбар ходимлари етиб борган. Айни вақтда ФВВнинг ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойида амалий ҳаракатларни олиб бормоқда», – дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter