Тошкент шаҳар ИИББ дрифт қилган «эркатой»ларни қидиряпти
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтда дрифт қилиб, хавфли вазият юзага келтирган ва кейин қочиб кетган ҳайдовчиларни қидирмоқда.
Гап шундаки, ижтимоий тармоқларда «Бродвейда тунда бир нечта «эркатойлар» дрифтлар қилишмоқда» номли видеолар тарқалган. Ушбу ҳолат юзасидан ИИББ расмий хабар берган.
Аниқланишича, 17 апрель куни тахминан соат 22:30 ларда Юнусобод тумани Истиқлол кўчасида бир нечта автомашиналар дрифт қилиб, хавфли вазиятни юзага келтиришган. Натижада 1999 йилда туғилган М.Н. ўзига тегишли «Нексия-3» автомашинасида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир устунга урилган.
Тўқнашув натижасида ҳайдовчи жароҳат олмаган, лекин ички ишлар органларига хабар бермасдан, ҳодиса жойидан кетиб қолган. Ҳолат юзасидан фуқаро М.Н.га нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳуқуқбузарликни содир этган қолган автомашиналарни аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter