«Толибон» Термизга ракета отганлар қўлга олинганини эълон қилди
Афғонистондан Ўзбекистонга ракета ҳужумларини уюштирган гуруҳ қўлга олинган.
Бу ҳақда Aфғонистоннинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Тwitter саҳифасида маълум қилди.
Хабарга кўра, жиноий гуруҳнинг 3 нафар аъзоси ўлдирилган, 5 нафари ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 июл куни Термиз шаҳрига Афғонистон ҳудудидан снарядлар келиб тушганди. Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳодиса юзасидан баёнот бериб айбдорлар қидирилаётганини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter