Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда кетма-кет зилзилалар бўлди. Расмий маълумот

Тожикистонда кетма-кет зилзилалар бўлди. Расмий маълумот

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 26 феврал, Тошкент вақти билан 01:44 да (25.02.2023 йил, Гринвич бўйича 20:44 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 38,17 градус шимолий кенглик; 73,31 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 100 км.

Зилзила епицентри Тошкентдан 491 км жанубий-шарқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда 23 феврал куни ҳам беш баллик зилзила кузатилганди.

Ушбу зилзила Амударё дарёсининг бошланиш қисми ҳисобланадиган Панж дарё ҳавзасидаги Сарез кўлига жуда яқин ҳудудда кузатилган. Мазкур кўл 1911 йилги табиий офат сабаб юзага келган бўлиб, Марказий Осиё давлатлари учун катта хавф саналиши оилмлар томонидан таъкидланиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг