Тинимсиз ёғаётган ёмғирнинг фойда ва зарари ҳақида маълумот берилди
Қишлоқ хўжалик вазирлиги юртимизда тинимсиз ёғаётган ёғинларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экин-текинларимиз ва дов-дарахталаримиздаги мева ҳосилига зарари ва фойдаси ҳақида тўхталиб ўтди.
14 март куни АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Ходжаева иштирокида ёғингарчиликнинг қишлоқ хўжалиги экинларига таъсири ҳақида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда ҳозирда кузатилаётган намгарчилик ва кўп ёғинларнинг қишлоқ хўжалиги бир нечта тармоқларига фойда ва зарарлари гапириб ўтилди.
Ғаллачилик йўналишида: Кўп ёғинлар бошоқли дон маҳсулотлари ривожига ривож қўшмоқда. Хайдов ерларида намлик захираси ортмоқда, паст ҳарорат ва юқори намлик буғдой тупларида қўшимча поя ҳосил қилмоқда. Кўп ёғин гектарига бир марталик 750-900 м³ сувни иқтисод қилинишига олиб келмоқда. Айниқса, лалми майдонлардаги ғалла ривожи ва ҳосили учун барокатли ёғинлар бўлмоқда.
Аммо кўп ёғиннинг бошоқли дон экин турларига салбий томонлари ҳам бор, масалан эрта баҳор ҳавода нисбий намликнинг 60 % дан кўп, ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг +7 +15 даража давомли илиқ бўлиши «сариқ», +15 +25 даража илиқ бўлиши «қўнғир» занг касалликлари кўпайишига замин яратади. Серёғин йилларда ғаллазорларда замбуруғли касалликлар(фузариоз, септариоз, ун шудринги) кенг тарқалади.
Вазирлик далага чиқиш имконияти бўлиши билан ғалла майдонларида тўлиқ профилактик ишлов бериш ишлари амалга оширилишини тавсия этган.
Боғдорчилик йўналишида: Тинимсиз ҳар куни ёғаётган ёмғир бугунги кунда гуллаш фазасига кирган ўрик, шафтоли, бодом боғлари ҳосилдорлигига зарар етказмайди. Фақат чангланиш муддатини секинлаштириши мумкин. Қолган мевали боғларимиз бугунги кунда гуллаш фазасида эмаслиги сабабли зарар кузатилмайди.
Охирги пайтларда гектар гектар майдонларда узумзорлар ташкил қилинаётган узумзор кўчатлари учун кўп ёғинлар ерда намликнинг чуқурроқ тўпланиши, узум кўчати илдизларига жуда фойдали бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter