Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тайлоқда фермер хўжалиги ерини 5 минг долларга сотаётган ишчи ушланди

Тайлоқда фермер хўжалиги ерини 5 минг долларга сотаётган ишчи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тайлоқ тумани «Т.Д» фермер хўжалиги ишчиси Ю.Ж. ўзининг турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги мазкур фермер хўжалигига тегишли бўлган 10 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг