Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган

Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган

Ўзбекистон Республикасининг Венгриядаги элчихонаси «Китоб-Самарқанд» йўлида Қашқадарё вилоятида тошлар қулаб тушиши натижасида фожиали ҳалок бўлган икки нафар Венгрия фуқаросининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

«Вафот этганларнинг яқинларига ва оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз. Ушбу бахтсиз ҳодиса, афсуски, дунёнинг исталган нуқтасида содир бўлиши мумкин бўлган табиий офат натижасида рўй берди.

Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанларига тез орада қайтаришда тўлиқ ёрдам беришга тайёрмиз», – дейилади Элчихона баёнотида.

Қайд этилишича, Ўзбекистон томони воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун синчковлик билан тергов ўтказмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг