Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорни «шилган» «уддабурон» ниҳоят қўлга тушди

Тадбиркорни «шилган» «уддабурон» ниҳоят қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Х.Х. тадбиркор Э.С.га танишлари ёрдамида Урганч шаҳар марказидан 400 кв метр нотурар ер майдони олиб бериши эвазига 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, яна 500 АҚШ доллари ва 35 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг