Сурхондарёда «Cobalt» ва «Damas» тўқнашувида икки киши вафот этди

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида «Cobalt» ва «Damas» автомашиналари ўртасида содир бўлган тўқнашув оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, бир фуқаро шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда «Марказий студия» кўрсатувида айтилди.
Хабарга кўра, воқеа Бандихон тумани Обикор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган.
1993 йилда туғилган «Cobalt» автомашнаси ҳайдовчиси Тошкент–Денов йўналишида ҳаракатланаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш қисмида ўзидан олдинда ҳаракатланаётган машинани қувиб ўтишга уринган. Шу вақтда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1995 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Damas» русумли машина билан тўқнашиб кетган. Оқибатда 2 нафар фуқаро вафот этиб, бир нафари шифохонага ётқизилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter