Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман ўлик, аслида тирик. Руминиялик эркак судда ўзининг ўлмаганини исботлаб бера олмади

Расман ўлик, аслида тирик. Руминиялик эркак судда ўзининг ўлмаганини исботлаб бера олмади

Константин Релуи

Фото: «Day.az»

«Хато туфайли ўлган деб тан олинган Руминия фуқароси судга тириклигини исботлай олмади», — деб ёзмоқда «Lenta.ru» нашри «Associated Press» агентлигининг хабарига асосланиб.

63 ёшли Константин Релуи (Constantin Reliu) иши 16 март жума куни Руминиянинг Васлуй шаҳрида кўриб чиқилди. Апелляцияни кеч берган деган важ билан унинг шикояти рад этилди. Суд қарори қатъий ва шикоятга ўрин йўқ.

У ўзининг «ўлганини» 26 йилдан сўнг Руминияга қайтиб келганида билган. 1992 йилдан буён Туркияда яшаган Константин Релуи Руминияда қолган оиласи билан алоқани йўқотади. Унинг хотини эрини вафот этган деб ўйлаб, 2016 йилда унинг ўлганлиги тўғрисида гувоҳномани расмийлаштирган.

Икки йил ўтгач, турк ҳукумати мамлакатда муддати ўтган ҳужжатлар билан яшаётган Релиуни мамлакатдан чиқариб юборган. Руминияга қайтиб келгач у ўзининг «ўлганини» билиб қолди. «Мен тирик бўлсам-да, расман ўликман. Менинг даромадим йўқ, мен ҳеч нарса қила олмайман, чунки ўлик ҳисобланаман», — дейди у.

2016 йилда Кемеровонинг марказий туман суди ҳужжатга кўра вафот этган деб ҳисобланган кишини тирик деб топган эди. Бу англашилмовчилик унинг ва Кемеровода ўлган яна бир фуқаронинг исми, фамилияси, отасининг исми ва туғилган йили бир хил бўлганлиги сабабли юзага келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг