Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сохта доллар Тошкент остонасида тўхтатиб қолинди

Сохта доллар Тошкент остонасида тўхтатиб қолинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда «Эркин» ЙПХ масканида тезкор тадбир  ўтказилди.

Унда фуқаро А.Ж. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, ушбу фуқаро жами 89 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки 8 900 АҚШ долларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши  қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг