Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сохта доллар можароси: Андижонда банк ходими қўлга тушди

Сохта доллар можароси: Андижонда банк ходими қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан АТ «Халқ банки» Хонобод филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, ушбу банк универсал кассаси собиқ кассири И.А ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, чет давлатлардан пул ўтказмалари орқали келган АҚШ долларларини олиш учун банк хизматидан фойдаланган мижозларга қалбаки 2 600 АҚШ долларини ўтказганликлари аниқланиб, шундан қалбаки 1 600 АҚШ долларининг мижозлар томонидан қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг