Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамоат транспортини маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчи ушланди

Жамоат транспортини маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчи ушланди

2 апрель куни Гулистон шаҳар ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб келаётган «Isuzu» русумли автобус ҳайдовчиси тўхтатилган.

Текширув давомида ҳайдовчининг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келганлиги сабаб ходимлар уни мастлик ҳолати бўйича текширувга таклиф қилишган. Текширув натижаларига кўра, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган О.Н. маст ҳолдалиги аниқланган, дея хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми ҳамда 131-моддаси тартибида маъмурий баённома тузилиб, автобус ушбу Кодекснинг 291-моддасига асосан вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг