Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сибир тоғ эчкисини овлашда қонунбузилиш аниқланмади» — Экология бошқармаси

«Сибир тоғ эчкисини овлашда қонунбузилиш аниқланмади» — Экология бошқармаси

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси

Ижтимоий тармоқларда йирик Сибир тоғ эчкисини овлаб, унинг видеосини инстаграмига жойлаган овчи ҳақида хабарлар тарқалиб, турли талқинларга сабаб бўлди.

Ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси Бўстонлиқ тумани бўлими инспекторлари томонидан ўрганилган.

Қайд этилишича, овчи И.Р. томонидан Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигига тегишли Н000014-сонли тоғ эчкиси (така) учун берилган рухсатнома билан 2023 йил 14 декабрь куни 100 кг атрофида бўлган тоғ эчкисини ўзига тегишли бўлган ов қуроли билан овлаганлиги аниқланган.Овлаган тоғ эчкисини укаси, овчи И.Д. билан биргаликда олиб кетаётган жараёнини ижтимоий тармоққа жойлаган.

«Мазкур ҳолат бўйича давлат инспекторлари томонидан батафсил ўрганилиб чиқилганда ов жараёнида барча қонун ва қоидаларга риоя қилинганлиги ҳамда қонунбузилиш ҳолати кузатилмаганлиги аниқланди», дейилади Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг