Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шиша синиғи безорининг қўлида қуролга айланди

Шиша синиғи безорининг қўлида қуролга айланди

2020 йилнинг 26 сентябрдан 27 сентябр кунига ўтар кечаси соат 01:30 да, Қорақалоғистон Республикаси Қонликўл тумани «Қосжап» ОФЙда яшовчи 27 ёшли С.П. спиртли ичимлик таъсирида «Ернар-Айдар» кафесида 23 ёшли А.О. билан жанжаллашиб қолади.

Аввалига унинг бошига шиша идиш билан бир маротаба уриб, сўнг синган шиша идиши бўлаги билан А.О.нинг чап бел қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада, А.О. тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Суд тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, А.О.га ҳаёт учун хавфли бўлган «оғир» даражадаги тан жароҳатлари етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қонликўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан С.П.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш, безорилик оқибатида содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда С.П. процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг