Шавкат Мирзиёев Индонезия халқига таъзия билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Индонезиянинг «Lion Air» компаниясига тегишли самолётнинг қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Жоко Видодога ва Индонезия халқига чуқур таъзия билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, «Boeing 737 MAX 8» самолёти бортида, маълумотларга кўра, 188 киши, жумладан, етти нафар экипаж аъзоси бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter