Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабзда сигир қудуққа тушиб кетди (фото)

Шаҳрисабзда сигир қудуққа тушиб кетди (фото)

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 22 июль куни соат 11:50 да Шаҳрисабз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг навбатчилик қисмига Шаҳрисабз шаҳар A.Қодирий кўчаси 28-уйда яшовчи фуқаро мурожаат қилади.

У сигири ҳовлисидаги чуқурлиги 5 метр бўлган қудуққа тушиб кетганлиги тўғрисида хабар бериб, уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраган.

Фото: ФВВ
Фото: ФВВ

Мазкур мурожаат юзасидан, бўлимнинг ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчилари юқоридаги манзилга зудлик билан етиб боришиб, қудуқдаги сигирни жароҳатларсиз олиб чиқишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг