Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабзда директор ўринбосари ва ўқувчи муштлашди. Иккаласи ҳам шифохонага ётқизилган

Шаҳрисабзда директор ўринбосари ва ўқувчи муштлашди. Иккаласи ҳам шифохонага ётқизилган

Фото: «Xabar.uz»

Шаҳрисабз шаҳридаги мактабда директор ўринбосари ва юқори синф ўқувчиси ўртасида жанжал содир бўлди.

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат беришича, шаҳарнинг «Камолот» МФЙ, Ипак-Йўли кўчаси 160/8-уйда яшовчи фуқаро Ш. К. 2024 йил 19 феврали куни ВИИБ 102-қисқа рақамига мурожаат қилган.

Мурожаати юзасидан суруштирув ҳаракатлари олиб борилганда, шу куни соат 10:45 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар 1-сонли ўрта умум таълим мактабда, маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш. К. дарс вақтида ўқувчилар дарсга кирмасдан қор ўйнаганлари учун у ўқувчиларни мактаб ҳовлисидан синфхонага киргизмоқчи бўлган.

Шу пайтда 10 ф-синф ўқувчиси Ж. Б. директор ўринбосарига  қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг Ш. К. ўқувчини хонасига олиб кириб гаплашган ва уни урган, ўқувчи ҳам Ш.К.нинг юз қисмига мушт туширган.

Ҳозирги кунда ўқувчи ва ўқитувчи ҳам шифохонага ётқизилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар  текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг