Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандлик фуқаро уйидан ярим тонна тилла моддали руда топилди

Самарқандлик фуқаро уйидан ярим тонна тилла моддали руда топилди

Пайaриқ туманида Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, фуқаролар Э.А. ва Л.З. уйларида олтин моддали рудаларни ишлаб чиқариб келишган, 525 кг. руда тошлар, кукунлар ҳамда 2 та тегирмон ускунаси процессуал тартибда ҳужжатлаштирилган.

Нарпай туманида яшовчи Б.Н. ва Пахтачи туманида яшовчи Х.Б. эса ноқонуний равишда оҳак ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган ҳамда ашёвий далиллар (4 дона оҳак печи, Д-18 мм. бўлган жами 48 дона қўлбола «горелкалар») холислар иштирокида ҳужжатлаштирилган.

Мазкур шахслар табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 440 млн. сўм миқдорида зарар етказган.

Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг