Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандлик электромонтёрнинг ноқонуний майнинг фермаси фош бўлди

Самарқандлик электромонтёрнинг ноқонуний майнинг фермаси фош бўлди

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида туманда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида криптовалюта ишлаб чиқариш мақсадида ноқонуний майнинг ферма ташкил қилиш ҳолати аниқланди. 

Тадбирда Қўшработ тумани, Қўрғон маҳалласи, Истиқбол қишлоғида яшовчи 1994 йилда туғилган, туман электр тармоқлари корхонаси электромонтёри бўлиб ишлаб келаётган Ш.Х.га тегишли бўлган нотурар бинонинг юқори кучланишли электр тармоғига уланганлиги тадбир иштирокчиларида шубҳа уйғотган.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида аниқланишича, мазкур нотурар бинода криптовалюта ишлаб чиқариш учун ноқонуний майнинг ферма ташкил қилинган экан. Шунингдек, электр энергияси тармоғига ноқонуний равишда уланиб, ўрнатилган трансформатор пунктида катта юклама мавжудлиги ҳамда суткасига жуда кўп миқдорда электр энергияси талон-торож қилинаётганлиги аниқланди.

Нотурар бино кўздан кечирилганда майнинг ферма учун мўлжалланган жами 64 дона «Antminer L3 S9» моделли қувват манбаи, 5 дона сервер қурилмалари ҳамда 1 дона WI-FI роутер мавжудлиги аниқланиб, ушбу қурилмалар холислар иштирокида расмийлаштирилди.

Ушбу фирмада амалга оширилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар оқибатида «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»га Ш.Х. томонидан етказилган зарар бирламчи ҳисоб-китобларга кўра, 1 млрд. сўмдан ортиқ эканлиги маълум бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг