Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ваҳший босқинчи ҳибсга олинди

Самарқандда ваҳший босқинчи ҳибсга олинди

Фото: Darakchi

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 16 апрель куни соат 06.00ларда, номаълум шахс фуқаро М.Ж.нинг уйига очиқ қолган дераза орқали кириб, уй эгасининг чап сон қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Босқинчи М.Жнинг қулоғидаги зираги ва 2 дона мобиль телефонларини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чимбой маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ф.Н. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг