Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда қарийб 2 млрд. сўмлик электр «ухлатилди»

Самарқандда қарийб 2 млрд. сўмлик электр «ухлатилди»

Фото: Прокуратура департаменти.

Пастдарғом туманида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилган. Унда Пастдарғом туманида фаолият юритувчи «X.I.» фермер хўжалиги раҳбари Э.Т. «Хончарбоғ» маҳалласидаги насос станциясининг электр ҳисоблагичи схемасини бузиб, жами 2 млн кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманганда 1 млрд. сўмлик табиий газ ўғирлангани хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг