Самарқандда бир гектар ер 500 минг «кўки»га баҳоланди
Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд туман бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум бўлишича уч нафар шахс Самарқанд шаҳар Қорасув масканида бошқа бировга тегишли бўлган ер майдонидан бир гектарини фирибгарлик йўли билан 500 минг АҚШ долларга сотишни режалаштиради. Улар «мижоздан» 250 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасида Жиноят Кодексининг 168 моддаси 4 қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов харакатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter