Самарқандда бир фуқарони уриб, талаб, сўнг Тошкентга жўнатворганлар қидирилмоқда

2018 йил 21 июнь куни Самарқанд шаҳрида вақтинча яшовчи А.Р. шу шаҳарда таниши билан ўзаро жанжаллашиб, олган тан жароҳати сабаб Тошкент шаҳридаги Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМга ётқизилган эди.
Самарқанд шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида шу йил 21 июнь куни А.Р.нинг таниши, Самарқанд шаҳрида яшовчи 1989 й.т. А.Б. ва бирга яшовчи расмий никоҳсиз эри, 1987 й.т. А.Ў. фуқаро А.Р.нинг вақтинча яшаётган хонадонига келиб, ҳеч бир сабабсиз унинг юз ва бош қисмига қўллари билан уриб жароҳат етказган.
Сўнг «iРhone-5S» мобиль телефони ва пуллари, ҳисобида маблағлари бўлган банк карточкаларини олиб, ўзини йўловчи такси автомашинасига ўтказиб, Тошкент шаҳрига жўнатиб юбориб, ўзлари воқеа жойидан яширинганликлари аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, А.Б. ва А.Ў.ни ушлаш чоралари кўрилган.
«Ҳурматли фуқаролар, агар сиз юқорида жиноят содир этган шахслар ҳақида бирон маълумотга эга бўлсангиз, дарҳол ҳудудий ички ишлар бўлимларига мурожаат қилишингизни ёки «102» рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз. Бу билан сиз ушбу шахслар томонидан содир этилиши мумкин бўлган турли жиноятларнинг олдини олган бўласиз», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter