Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда бир қизнинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ юз берди

Самарқандда бир қизнинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ юз берди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Самарқанд вилоятида аёл кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, 26 февраль куни соат 17:30 ларда Ургут, Булунғур шаҳарлари ва М-39 автомобиль йўлини боғловчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 65—66-километрлари оралиғида Spark ҳайдовчи пиёдани уриб юборган. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Нохуш ҳодиса пиёданинг йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтгани ва Spark ҳайдовчиси тезликни оширгани оқибатида юзага келган. Меъёридан ортиқ тезликда ҳаракатлангани учун ҳайдовчи тўхташга улгурмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг