Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда аёл боласини қийнаб, видеога олди. ИИБ баёноти

Самарқандда аёл боласини қийнаб, видеога олди. ИИБ баёноти

Ижтимоий тармоқларда бир аёл ўз боласини қийнаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда. 

Самарқанд вилояти ИИБ маълумотига кўра, ҳолат Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманининг Aндоқсой МФЙ, Aндоқсой қишлоғида содир бўлган.

2000 йилда туғилган Х.У. айни дамда Россия Федерациясида бўлган эри билан ўртасида юзага келган келишмовчилик натижасида, жахл устида, боласини қийнаб, тасвирга олиб турмуш ўртоғига юборган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат тўлиқ ўрганилиб, фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади, дейилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг