Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда 18 ёшли қизнинг жасади топилди

Самарқандда 18 ёшли қизнинг жасади топилди

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтувчи каналда ёш қизнинг жасади топилганлиги ҳақида видео тарқалди. «Бу кун» информацион дастурида берилган лавҳада ушбу қиз бир ой олдин зўрланганлиги ҳақида ариза ёзгани айтилади.

Бош прокуратуранинг аниқлик киритишича, 2022 йил 1 октябрь куни Пастдарғом тумани «Камолот» маҳалласи ҳудудида жойлашган Ертешар сув тақсимлаш каналида Самарқанд шаҳрида яшаган 18 ёшли Ю.М. (аёл)нинг мурдаси топилган.

Мазкур ўлим сабабини ва бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси ҳамда тегишли хизмат текширувлари тайинланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш мобайнида видеохабарда кўрсатилган бошқа ҳолатлар ҳам ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади, дейилади прокуратура хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг