Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда бир киши қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

Самарқандда бир киши қўлбола тузламадан  заҳарланиб вафот этди

Фото:«Instagram»

Жорий йилнинг 23 февраль куни Самарқанд вилояти, Ургут туманида яшовчи Р.С.(исмли аёл)нинг уйида  уй шароитида тайёрланган помидор ва бодринг маҳсулотларидан тайёрланган салатни истеъмол қилиш натижасида оилавий заҳарланиш содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада улар касалхонага ётқизилган. Бироқ муолажаларга қарамай 16 ёшли Д.Д. вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу ойнинг бошида Жиззах вилоятида ҳам саккиз киши маринадланган помидор маҳсулотини истеъмол қилиб заҳарланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг