Руминияда микроавтобус дарёга қулади, 9 киши ҳалок бўлди
Бугун, 5 апрель куни Руминиянинг Нямц уездидаги Бистрица дарёсига микроавтобус қулади, натижада тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Фақат ҳайдовчи ёнида ўтирган бир бир кишигина тирик қолган, у шифохонага етказилган. Етти киши воқеа жойида ҳалок бўлган, икки киши бедарак йўқолгани маълум қилинган. Кейинроқ уларнинг ҳам жасади топилган.
Полиция ҳалокатга микроавтобус балонининг ёрилиб кетиши ёки техник носозлик сабаб бўлганини айтмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter