Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиянинг Липецк вилоятидаги ЙТҲда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди (рўйхат)

Россиянинг Липецк вилоятидаги ЙТҲда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди (рўйхат)

Фото: «Most.tv»


Кеча, 6 сентябрь куни соат 20:30 да Россиянинг Липецк вилояти Добровский туманида — Липецк – Чаплыгин йўлининг 28-километрида иккита енгил машина — «Toyota RAV4» ва «ВАЗ 2103» юзма-юз тўқнашиб кетган. Воқеа жойида беш киши («ВАЗ 2103» ҳайдовчиси ва йўловчилари) ҳалок бўлган. «Toyota» ҳайдовчиси эса оғир ҳолатда реанимацияга ётқизилган.
«Vesti48.ru» хабар беришича, ҳалок бўлганлар ўзбекистонликлар бўлиб, улар Добровский туманида қонуний асосда яшаб, ишлаб келишган.

ЙТҲ да ҳалок бўлганлар ўзбекистонликлар эканини Ўзбекистон ФВВ хабари ҳам тасдиқлади.

Ҳалок бўлган фуқаролар:

1. Ахмедов Мавлонбек Рахинбаевич 1986 й.т;
2. Сапаев Мирзабек Ибодуллаевич 1990 й.т;
3. Самандаров Наримон Алимович 1984 й.т;
4. Адамбаев Жавлонбек Ғуламович 1983 й.т;
5. Аллабердиев Азизбек Қосимович 1983 й.т;

Қайд этилишича, ҳозирда ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасади Липецк вилояти Добровский тумани шифохонасида сақланмоқда.

Вафот этган фуқароларнинг яқинлари ва қариндошлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Тезкор рақами» (+998 71) 147-10-50 га мурожаат этишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг