Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда яна бир ўзбекистонлик вагонча ичида ёниб кетди

Россияда яна бир ўзбекистонлик вагонча ичида ёниб кетди

Мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 2020 йил 23 январга ўтар кечаси Томск вилояти Первомайсйкий тумани Вознесенка қишлоғида вагонча ёниб кетиш оқибатида Ўзбекистон фуқароси Ш.Р. қурбон бўлди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси билан биргаликда ҳамюртимизнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб, Россиянинг Сибир федерал округи (Олтой Республикаси, Бурятия Республикаси, Тива Республикаси, Хакасия Республикаси, Олтой ўлкаси, Забайкал ўлкаси, Краснояр ўлкаси, Иркутск вилояти, Кемеровск вилояти, Новосибирск вилояти, Омск вилояти, Томск вилояти) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Новосибирск шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди: +7 (383) 246-04-85; +7 (383) 246-04-63, +7 (383) 246-04-64; +7 (383) 246-04-84.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск вилояти, Асино туманида бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлиб, натижада ушбу хонадонда истиқомат қилган 12 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг