Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ўзбекистонликларни урушга чақирув давом этмоқда

Россияда ўзбекистонликларни урушга чақирув давом этмоқда

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Москва шаҳрининг Саларьево метроси ва Марьино аҳоли пункти оралиғида ҳаракатланувчи 420-автобусдаги мониторида урушга чақирув эълони берилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат 7 декабрь куни Москва вақти билан соат 18:26да олинганини кўриш мумкин.

Эълонда «Россия Қуролли Кучларида шартнома бўйича ҳарбий хизматга кирганингизда, сиз Россия Федерацияси президенти фармонига мувофиқ, соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олишингиз мумкин», деб ёзилган. Унинг ўзбек тилида берилиши, Россияда ишлаётган, ўқиётган ҳамюртларимизни урушга тортишга ҳаракатлар ҳамон давом этаётганини англатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда вақтинчалик меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмаслик, зиддиятли ҳудудларга бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик ҳақида огоҳлантирилганди.

Хусусан, Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишини эслатиб ўтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг