Расмий хабар! Косонсойда 8 нафар фуқаро ҳалок бўлди
Бугун, 13 июль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари 13:35ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Обод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Косонсой» сойидан оқиб келган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари, Прокуратура органлари ходимлари чиқишган ҳамда вазият назоратга олинган.
Расмий хабарга кўра, ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Ҳудудда ФВВ қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳолат бўйича дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар ваколатли органлар томонидан тақдим этилади.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда сел натижасида сойда одамлар оқиб кетаётгани тасвирланган видеолар тарқалганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter