Қозоғистоннинг Тошкентга яқин ҳудудида зилзила кузатилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Тошкент вақти билан 18:02 да (06.02.2023 йил, Гринвич бўйича 13:02 да) Қозоғистонда зилзила содир бўлди.
Ушбу зилзила Ўзбекистон ҳудудига ҳам бирмунча таъсир кўрсатган.
Зилзила координаталари: 42,74 градус шимолий кенглик; 69,02 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 165 км шимолий-ғарбда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter