Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистондаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Фото: ФВВ

2018 йилнинг 25 июнь куни соат 22:15да Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан олинган бирламчи маълумотга кўра, шу куни тахминан соат 09:30ларда Туркистон вилояти Толеби туманидан ўтувчи «Олмаота-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 733 км.да «Мазда-626» русумли ва микроавтобус «Цанг Ёнг Истана» автомобиль воситаларининг тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Фото: ФВВ

Натижада Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 1 нафари воқеа жойида вафот этган, 4 нафари турли даражада тан жароҳати олиб, Чимкент шаҳар шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Вафот этган фуқаронинг жасади Чимкент шаҳар шифохонасида сақланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Тезкор рақамлари» (+998 71) 147-10-50.

Ўзбекистон Республиксининг Қозоғистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонаси +7 727 291-06-44.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг