Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қотил ота чангалидан аранг қочган қизалоқлар жонлантириш бўлимидан чиқди

Қотил ота чангалидан аранг қочган қизалоқлар жонлантириш бўлимидан чиқди

Яқинда наманганлик фуқаро хотини ва уч нафар қизига болта билан жароҳат етказиши оқибатида аёл ва уч ярим ойлик чақалоқ вафот этгани, икки нафар норасида эса қўшнининг уйига аранг қочиб  қутулгани хабари берилганди.

Юз берган оилавий фожиа оқибатида оғир жароҳат олган опа-сингиллар касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган эди.

Муштарий ва Мубина бундан 10 кун аввал болта билан етказилган бош мия очиқ жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига келтирилганди. Бугун қизалоқлар жонлантириш бўлимидан чиқди. Бу ҳақда маҳаллий журналист Азиз Абдувалиев  маълум қилди. Унга кўра, қизлар бу ерда бир муддат даволанишдан сўнг болалар шифохонаси неврология бўлимига юборилади ва психологлар кузатувида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг