Қорақалпоғистондаги «итлар қабристони» юзасидан расмий баёнот берилди
ОАВда Нукус шаҳри яқинида 100 дан ортиқ кучук ва мушукларнинг ўлиги топилгани ҳақидаги хабар берилганди.
Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат республика қўмитаси инспекторлари П.Низомов ва Қ. Римовлар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилган.
Айтилишича, Нукус шаҳри яқинида жойлашган маиший чиқиндилар полигонида ҳеч қандай ит ва мушукларнинг жасади йўқлиги маълум бўлган. Улар аҳоли яшаш пунктидан тахминан 12−15 км. узоқликдаги белгиланмаган жойга кўмиб ташланганлиги аниқланди.
«Таъкидлаб ўтиш жоизки, ўрганиш асносида ит ва мушукларнинг жасадлари Нукус шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари томонидан А-380 «Нукус-Тўрткўл» автомагистраль йўлининг ўнг томонида, аҳоли яшаш пунктидан тахминан 12−15 км узоқликдаги белгиланмаган жойга ноқонуний равишда кўмиб ташланганлиги аниқланди», — дейилади хабарда.
Ушбу ҳолатда қонунга хилоф равишда иш тутган масъул шахслардан тушунтириш хатлари олинган, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қорақалпоғистон прокуратурасига тақдим этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter