Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда рўй берган ЙТҲда вазир ўринбосари ва яна уч киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистонда рўй берган ЙТҲда вазир ўринбосари ва яна уч киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида 27 декабрь куни оғир йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 4 нафар киши оламдан ўтди. Уларнинг бири Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари эди.  

ЎзАда ёзилишича, бахтсиз ҳодиса “Нексия-3” маркали автомашинанинг бетон тўсиққа бориб урилганлиги оқибатида содир бўлган. Кучли зарба автомашинанинг газ баллони отилишига сабаб бўлган. Вафот этган фуқароларнинг иккитаси Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида фаолият юритиб келган (биттаси вазир ўринбосари, биттаси машина ҳайдовчиси), бир киши Туямўйин-Нукус минтақавий сув ўтказгичидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва биттаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши етакчи мутахассисларидир.

ЙТҲнинг содир бўлишига асафльт йўлнинг сирпанчиқлиги сабаб бўлганлиги айтилмоқда.

Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг