Қўқон шаҳри судьяси ЙТҲга учради

3 январь куни Фарғона шаҳрида жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судьяси М. У. иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
М. У. бошқарувидаги «Нексия-2» ва йўл транспорт ҳодисасининг яна бир иштирокчиси Х. А. бошқарувидаги «Нексия-3» автотранспорт воситалари шикастланган. Икки тарафдан ҳам оғир бўлмаган тан жароҳати олганлар бор.
Айни пайтда ҳолат юзасидан ваколатли орган ходимлари суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter