Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда бўлган зилзила Фарғона водийсида сезилди

Қирғизистонда бўлган зилзила Фарғона водийсида сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази Қирғизистонда зилзила бўлганини хабар қилди.

Бугун, 29 март, Тошкент вақти билан соат 09:41 (29.03.2020 да 04:41 Гринвич бўйича) Қирғизистонда зилзила содир бўлган. Координаталар 41,13 градус шимолий кенглик, 72,94 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=4,5. Чуқурлик ҳ=10 км. Тошкентгача масофа 311,89 км шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида жойлашган вилоятларида сезилди.

Наманган : 107 км, 3 балл.
Андижон : 63 км, 3 балл.
Фарғона : 128 км, 2 балл.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг