«...Қассобга ёғ қайғуси» ёки «СЭС»чиларга нима бўляпти ўзи?
Санитария-эпидемиология тизимида яна иккита қаллоблик фош этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Маҳкама ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш жараёнида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг Паркент туман филиали мансабдор шахслари карантин қоидаларини бузган 86 нафар фуқаронинг қилмишларига яраша жарима тайинламаслик ҳамда қилмишни истисно этувчи ҳолатлар сифатида расмийлаштириш орқали 397,6 млн. сўмлик давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.
Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса Қашқадарё вилоят СЭОМнинг шу туман филиали бошлиғи Қ.Н. фуқаро М.Ю.дан карантин қоидаларини бузганларга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 800 минг сўм пора талаб қилиб, шундан 600 минг сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари жадал олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter