Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда одамларни яшин урди — ФВВ   

Қашқадарёда одамларни яшин урди — ФВВ   

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, соат 11:45 да Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани «Откамар» МФЙда ноқулай об-ҳаво шароити натижасида 3 нафар фуқарони яшин урган.

Воқеа оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, икки нафар фуқаронинг бирига тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга рухсат берилган. Иккинчи фуқарога туман тиббиёт бирлашмасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

«Ўз навбатида, фуқароларимиздан ноқулай об-ҳаво шароитида хавфсизлик чораларига амал қилишни сўраб қоламиз», дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг