Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда «Нексия 3» катта тезликда бобо ва набирани уриб юборди

Қашқадарёда «Нексия 3» катта тезликда бобо ва набирани уриб юборди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Қашқадарёда «Нексия 3» машинаси велосипедни уриб юбориши натижасида набира ва унинг бобоси вафот этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХББ хабар қилмоқда.

2021 йил 23 июн куни соат тахминан 17:30 лар чамаси Китоб туманидан ўтувчи 4К271 автомобил йўлининг 9 километрида «Нексия 3» автомобили ҳайдовчиси велосипедни уриб юбориб, ЙТҲ содир этади. Натижада ушбу велосипедни бошқариб келаётган киши ва унинг вояга етмаган набираси оғир тан жароҳати олиб вафот этади.

«Мазкур ЙТҲ юзасидан Китоб тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейди Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот гуруҳи раҳбари Жавлон Бахтиев.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, 50-60 метр масофада велосипедни кўрган, аммо орадаги масофа яқин қолганида велосипед унинг қаршисига чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг