Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 3 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагичдан чиқариб олинди

Қашқадарёда 3 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагичдан чиқариб олинди

Қашқадарёда қўли гўшт майдалагичга кириб кетган 3 ёшли болага ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 8 май куни вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига 3 ёшли боланинг эҳтиётсизлиги оқибатида чап қўли гўшт майдалагич ичига кириб қолгани ва уни олишда амалий ёрдам кераклиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Вилоят қутқарув отряди қутқарувчилари айтилган шифохонага етиб бориб, қисқа вақт ичида тиббиёт ходимлари билан биргаликда қурилманинг метал бўлагини олиб ташлашда амалий ёрдам кўрсатган.

Тиббиёт ходимлари берган маълумотларга кўра, ҳозирда боланинг аҳволи яхши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг