Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 100 минг долларга ер сотмоқчи бўлган киши ушланди

Қашқадарёда 100 минг долларга ер сотмоқчи бўлган киши ушланди

Фото: Xabar.uz

Фуқаро А.Б. Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига  мурожаат қилган. Шу асосда вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир жараёнида фуқаро М.М. Косон тумани «Гулбоғ» маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимининг қарори билан «Ғ.А» фермер хўжалигига 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган 50 гектар ер майдонини 100 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 590 млн. сўмини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Косон тумани бўлими томонидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг